samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Cайёр суд

Чоп этиш

2142 та жиноят ишлари сайёр судда кўрилди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлари қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги ҳамда аҳолининг суд ҳокимиятига ишончи пасайиб бораётгани қайд этилган.

Одил судловни амалга оширишда ана шундай камчилик ва муаммоларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан кўплаб сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда.

Ўтган 2018 йилда жиноят ишлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан 5324 нафар шахсга нисбатан 4261 та жиноят ишлари кўриб чиқилди. Мазкур тамомланган ишларнинг 50,3 фоизи, ёки 2142 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилди. Бундай чора-тадбирлар, аввало, халқимизнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Муаллиф: Мусурмон ЭШҚУВАТОВ, жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси

8.02.2019 63 6 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства