samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

70 МЕДАЛНИНГ 10 ТАСИ САМАРҚАНДЛИКЛАРДА

Чоп этиш

Юртимиз спортчилари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалини қўлга киритиб, жами 70 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Бу билан Ўзбекис­тон терма жамоаси ёзги Осиё ўйинларидаги иштироки тарихида медаллар сони ва сифати бўйича энг яхши натижани қайд этди.

— Мусобақаларда вилоятимиздан 25 нафар спортчи ва 3 нафар мураббий мамлакатимиз делегацияси таркибида спортнинг 11 тури бўйича иштирок этди, — дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Рўзиев. — Эътиборлиси, улар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Жумладан, Мўминжон Абдуллаев спортнинг юнон-рум кураши бўйича ва Камолиддин Холмаматов самбода биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, Достонжон Хурсанов, Достонжон Баҳриев, Шоҳжаҳон Наж­миев, Зафар Усмонов, Отамурод Раҳимов, Шехроз Ҳакимов (LM8 қайи­ғида) академик эшкак эшиш бўйича, Нуринисо Усманова бадиий гимнастикада, Руслан Бўриев миллий курашда, Руслан Қурбанов енгил атлетика баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақаларда Шехроз Ҳакимов, Зафар Усмонов, Отамурод Раҳимов (LM4 қайиғида) академик эшкак эшишда маррага учинчи бўлиб етиб келиб, мамлакатимиз жамоаси ҳисобига яна бир бронза медалини қўшиб қўйди. Нурислом Тўхтасин ўғли ҳам байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича учинчи ўрнини эгаллади. Вилоятимиз вакилларидан Сарвар Шомуродов миллий кураш беллашувларида, Нодира Гулова эса самбо курашида бронза медалини қўлга киритди.

Чемпион спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.

Муаллиф: Ҳусан ЭЛТОЕВ

10.09.2018 98 70 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства