samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

38 та медаль ва кубок бизда

Чоп этиш

Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш спорт мажмуасида муайтай, индор хоккей ва камондан отиш бўйича турли ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунига етди.

Унда муайтай бўйича вилоятимиз ёшлари 12 та олтин, 8 та кумуш ва 18 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади ва кубокни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Тошкент ҳамда Бухоро вилоятлари жамоаларига насиб этди. Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган муайтайчилар август ойида Таиланднинг Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлди.

— Мазкур мусобақада ҳақиқатан ҳам самарқандлик тенгдошларимизнинг маҳорати, тажрибаси юқори эканлигини кўрдик, — дейди 48 киллограмм вазн тоифасида ғолиб бўлган тошкентлик Акрам Нишонов. — Финалдаги рақибим ҳам айнан самар­қанлик эди, умумий очколар ҳисобида биринчи бўлдим.

Хотин-қизлар ўртасида индор хоккей бўйича Бухоро вилояти жамоаси биринчи, самарқандликлар иккинчи ва наманганликлар жамоаси учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. Fолиб бўлган биринчи жамоа ўйинчилари шу йил июль-август ойларида Қатарда ўтказиладиган индор хоккей бўйича Осиё кубоги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этади.

Спортнинг камондан отиш тури бўйича беллашувлар натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида тошкентликлар икки йўналишда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин фарғоналикларга насиб этди.

Мусобақа ғолиблари март ойида Таиландда ўтказиладиган Осиё кубоги ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. 

 

Муаллиф: Ҳусан ЭЛТОЕВ

28.02.2018 192 16 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства