samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

2059 киши ишли бўлди

Чоп этиш

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини жадал қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида иқтисодиётимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши тобора ошиб боряпти.

2018 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, шаҳримизда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 6254 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 5903 тага етди. Жумладан, жорий йилнинг январь-апрель ойларида 460 та тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг асосий қисми - 98 таси (1,7 фоизи) қурилиш, 94 таси (1,6 фоизи) савдо, 69 таси (1,2 фоизи) умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш, 68 таси (1,2 фоизи) саноат соҳасига тўғри келмоқда. Шунингдек, 24 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 18 таси ташиш ва сақлаш, 18 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 14 таси ахборот ва алоқа соҳасида ҳамда 57 таси бошқа тармоқларда фаолият юритмоқда.

Давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 173 тани ташкил қилди. 2018 йилнинг январь-апрель ойларида 27 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ташкил этилганини таъкидлаш жоиз. Ушбу корхоналардан 10 таси савдо, 6 таси қурилиш, 4 таси саноат, 3 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 1 таси ахборот ва алоқа соҳасида ҳамда 3 таси бошқа тармоқларда фаолият олиб боряпти.               

Оилавий корхоналарнинг умумий сони 647 тага етди. Шундан 84 та оилавий корхона ўтган ҳисобот даврида иш бошлаган. Ушбу оилавий корхоналарнинг 44 таси умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётир. Бундан ташқари, оилавий корхоналарнинг 15 таси саноат, 8 таси савдо, 4 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 3 таси қурилиш соҳаларига ихтисослашган. Шунингдек, 2 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 1 тадан ахборот ва алоқа ҳамда ташиш ва сақлаш соҳасида иш олиб бормоқда. 6 та оилавий корхонанинг фаолият тури бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ташкил этилган ва фаолият бошлаган ушбу тадбиркорлик субъект­ларида 2059 нафар киши иш билан таъминланди.

Муаллиф: Эркин АБДУРАҲИМОВ, шаҳар статистика бўлими бош мутахассиси

12.05.2018 153 36 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства