samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"BISTRO" — НИМА ДЕГАНИ?

Чоп этиш

Сарлавҳага кўтарилган русча сўзнинг маъносини ҳар биримиз биламиз — "тез", деган маънони англатади.

Мулоҳазамиз унинг маъноси эмас, қўлланилиши ва ундан қандай мақсад кўзда тутилгани ҳақидадир.

Шаҳримизнинг гавжум жойларида  "Bistro", деб номланган катта-кичик емакхоналар талайгина. Уларда тайёрланадиган таомлар ва кўрсатилаётган хизмат ҳақида фикр юритмоқчи эмасман. Ажабланарлиси шундаки, рус тилида "Быстро" сўзи мавжуд. Ёзилиши ҳам, қўлланилиши ҳам худди шу кўринишда. Биз эса бу сўзни ўзимизча лотин алифбосида ёзишни, қўллашни, ҳатто фойдаланишни ҳам жорий этганмиз. Бундан ташқари, "Kezman", "Salavatin", "Аты-Баты" каби атамаларга ҳам кўзингиз тушгандир? Ҳамшаҳарларимиз "ГУМ", деб атайдиган савдо мажмуаси орқасида "Рубаи" деб аталадиган емакхона мавжуд. Мумтоз адабиётимизнинг мумтоз жанри номига қўйилган бу масканда Навоий, Бобур Жомий, Фузулий рубоийлари янграб турса керак, деб ўйлашингиз мумкин. Бу ерда ҳеч қачон шеърхонлик бўлмайди, фақат ароқхўрлар ва маишатпарастлар тўпланади.

Мутасадди ташкилотларда, шаҳар ва туман ҳокимликларида янги ташкил этилаётган хизмат масканларига ном бериш учун масъул бўлган атамашунослик комиссиялари бор. Тартиб ва таомилга кўра янги номлар бевосита ана шу комиссия тасдиғидан ўтиши белгилаб қўйилган. Бироқ ресторан, савдо дўкони ва бошқалардаги ажнабий атамалар ким томонидан тасдиқланмоқда?

Муаллиф: Сарвиноз ТУРСУНОВА

11.07.2018 91 54 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства