samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ҳамкорлик янада кенгаяди

Чоп этиш

Вилоят ҳокимлигида вилоятимиз ва Корея Республикаси ишбилармонларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ва Корея — Марказий Осиё ҳамкорлик уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда  вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Худойбердиев, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Йўлдошев Самарқанднинг иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумот беришди. Кореялик ишбилармонлар вилоятимизнинг саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиб, ҳамкорликни амалга ошириш бўйича таклифларини билдиришди.

— Мазкур бизнес-форумдан кўзланган мақсад самарқанд­лик ва кореялик тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат, — дейди Корея — Марказий Осиё ҳамкорлик уюшмаси президенти Ли Ок-Рюн хоним. — Бизнес-форум давомида икки томон тадбиркорлари ўзаро тажриба алмашишди. Бир қатор амалий таклифлар ҳам бўлди. Бу келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозир вилоятимизда Корея Республикаси сармояси иштирокида ўттиздан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 20 таси қўшма корхона бўлса, 11 таси Корея Республикаси компаниялари капитали иштирокидаги корхоналардир. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимиз ва Корея Республикаси ўртасида товар айланмаси 12 миллион 296 минг долларни ташкил этди. Жумладан, 899 минг долларлик экспорт амалга оширилди.

 

Муаллиф: Бахтиёр РУСТАМОВ

6.10.2018 131 78 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства