samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Қўғирчоқ театрида 40-мавсум

Чоп этиш

Вилоят қўғирчоқ театри ўзининг қирқинчи мавсумини ҳам бошлади.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда маданият ходимлари, театр ижодкорлари ҳамда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этишди.

Сўзга чиққан вилоят маданият бош­қармаси масъул ходими Шермат Маҳманазаров, вилоят қўғирчоқ театри директори Искандар Султонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида гапиришди. Cоҳани ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларни эътироф этишди.

Шундан сўнг, "Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри 40 йил" номли видеоролик намойиш этилди. Унда ўтган давр мобайнида театр жамоасининг эришган муваффақиятлари, устоз санъаткорларнинг самарали фаолияти алоҳида тилга олинди.

— Жорий мавсумда "Майна ва Қалдирғоч", "Мақтанчоқ жўжа" каби спектаклларини тайёрлаб, жажжи томошабинларимиз эътиборига ҳавола қилиш ниятидамиз, — дейди вилоят қўғирчоқ театри бош режиссёри Шаҳодат Усмонова. — Айни пайтда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни соҳага кенг жалб этиш, устоз-шогирд анъанасини давом эттириб, уларнинг етук актёр ва актрисалар бўлиб етишишига эътибор қаратганмиз. Бу даврнинг долзарб муаммоларини қамраб олган, фарзандларимиз маънавиятини мустаҳкамлашга қаратилган спектакллар сафини кенгайтиришимизга замин яратади.

40-мавсум Шаҳодат Усмонова ва Дурдона Ўроқоваларнинг "Сеҳрли табиб" спектакли билан бошланди. Тиббиёт илмининг султони, Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу спектакл ёш томошабинлар қалбидан чуқур жой олди.

 

Муаллиф: А. АБДУВАЛИЕВ

13.09.2018 99 71 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства