samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Қўлбола печларни харид қилманг!

Чоп этиш

2,4 миллион сўмликдан ортиқ ностандарт иситиш мосламалари мусодара қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 ноябрдаги "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хавфсизлик меъёрларига риоя этишни таъминлаш мақсадида бир қатор туманларда солиқ хизматлари органлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёж ошиб кетади. Савдо шохобчалари, хусусан, бозорларга чиқарилаётган иситиш мосламаларининг қулайлиги ва хавфсизлик талаблари белгиланган давлат стандартларига жавоб бермайди. Айниқса айрим савдо шохобчалари ва бозорларда ностандарт ва қўлбола усулда тайёрланган иситиш мосламалари савдоси авж олмоқда. Бундай мосламаларни турли хил йўллар билан ўз хонадонларида ясаб, қонунга хилоф равишда бозорга чиқараётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш, аҳолининг иситиш мавсумида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг бешта туманида назорат тадбирлари ўтказилди. Текшириш ва кузатув мобайнида юқоридаги камчилик ва қонунбузарликлар давом этаётганлиги тасдиқланди. Натижада солиқ органлари томонидан умумий қиймати 2,4 миллион сўмликдан ортиқ ностандарт иситиш мосламалари савдодан олиб қўйилди.

 

Муаллиф: Вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси 

6.12.2018 37 97 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства