samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Қрим-Конго геморрагик иситма

Чоп этиш

Бу касаллик ҳайвонларда учрамаса ҳам улар орқали инсонларга юқади

Ўта хавфли ҳисобланган Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги табиий ўчоқли, ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, турли тошмалар, қон кетиши, умумий заҳарланиш сингари кўринишлар билан тавсифланади.

Айниқса, кўрилаётган муолажаларга қарамасдан беморнинг ҳарорати тезда тушмайди. Шуниси характерлики, ҳайвонлардан юқадиган ушбу касалликнинг белгилари уларда кўзга ташланмайди. Ҳайвонлар терисига ёпишиб олган қон сўрувчи каналар ҳайвонни касаллантирмаса ҳам, улар инсонни чақиши оқибатида касаллик келиб чиқади. Ҳимояланмаган қўл билан ҳайвон терисига ёпишган каналарни териб ташлаганда ёки уларни бармоқ билан эзиб ўлдирганда касаллик инсонга юқади.

Касалликнинг четдан кириб келиши ва мавжуд табиий ўчоқларни бартараф этиш юзасидан мамлакатимизда фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси йиғилиши қарорига мувофиқ чорва моллари, уларни сақлаш объектларини каналарга қарши ишлов бериш тадбирлари белгиланган.

Айни пайтда шаҳримизда бўлимимиз томонидан учта эмлаш гуруҳи ташкил этилиб, ҳайвонларни кўрикдан ўтказиш, юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари кенг йўлга қўйилди. Тадбирга мувофиқ хонадонлардаги барча ҳайвонлар ветеринария кўригидан ўтказилиб, профилактик эмлаш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Муаллиф: Ойбек АЛЛАМУРАДОВ, шаҳар ветеринария бўлими бошлиғи

2.05.2018 139 33 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства