samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Қон — ҳаёт манбаи

Чоп этиш

Ўлкамизда баҳор нафаси кезмоқда. Табиат — борлиқ уйғониши билан инсон организмида ҳам табиий ўзгаришларга мослашув жараёни кузатилади.

Бу жараён кўпинча организмдаги толиқиш, зўриқиш, шунингдек, турли касалликлар орқали намоён бўлади.

Инсон ҳаёти ва организми фаолиятида муҳим ўринга эга бўлган қон таркибини ўрганиш ва кузатиш ҳар бир муолажада дастлабки қадам ҳисобланади. Шунинг учун шифокор бемор муолажасига киришар экан, энг аввало, қон таркибини ўрганади. Бу жараён клиник ташхис таҳлилхоналарида амалга оширилади.

Биокимёвий клиник таҳлилхона ташхиси касалликни аниқлаш, муолажаларни белгилашнинг бош талабларидан биридир. Бунда қон таҳлили бир неча босқичда ўтказилади. Ҳар бир бос­қичдан сўнг натижалар ўзаро таққосланиб, хулоса ясалади ва муолажа чоралари кўрилади.

Бугунги кунда замонавий жиҳозлар билан таъминланган марказимизда қон таҳлилининг барча усуллари амалга оширилади. Жумладан, гепатитнинг "В", "С" гуруҳлари, ОИТС, резус фактор сингари ўндан ортиқ махсус таҳлиллар хизмати йўлга қўйилган.

Клиник таҳлилхона ташхиси, асосан, ички касалликларни аниқлаш ва даволаш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳар бир фуқаро, аввало, ўз саломатлиги учун масъуллигини ҳис этиб, биокимёвий қон таҳлилига эътибор қаратса, кўплаб касалликларнинг олди олинган бўлар эди.

Муаллиф: Нигора СУЮНОВА, вилоят қон қуйиш маркази мутахассиси

15.03.2018 163 20 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства