samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Қонунчилик палатаси ва шаҳар Кенгашининг қўшма сессияси

Чоп этиш

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Қўшма сессия ишида Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Адхам Шадманов шу қўмита аъзоси Саҳобиддин Арзиқулов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Эркин Юлдошев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Уйғун Рўзиев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Исмоил Нуриддинов, шунингдек, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари, шаҳардаги секторлар раҳбарлари, шаҳар хокимлиги бўлим ва бошқарма раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартиби ва котиби белгиланган тартибга мувофиқ тасдиқлангач, сессия ўз ишини бошлади. Уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Адхам Шадманов олиб борди.

Сессияда дастлаб Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳарда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Эркин Юлдошев ўрганишлар давомида аҳолидан тушган мурожаатлар, муаммолар ва хато-камчиликлар хусусида ахборот берди.

Хусусан, ўрганишлар давомида ишчи гуруҳи мавжуд 207 та маҳаллада уйма-уй юришиб, ижтимоий объектлар ва бошқа муассасаларда бўлиб, жами 9 мингдан ортиқ муаммо ва камчиликларни аниқлаган.

Сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммоларни ҳал қилиш чора-тадбирлари юзасидан шаҳардаги секторлар раҳбарлари ахборот берди.

Сессияда ҳудудлардаги муаммолар, камчиликларни бартараф этишда маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда депутатлар ҳам фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди. Жойлардаги ўрганишлар давомида маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллиги сезилмаганлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, сўзга чиққан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари — М. Қурбонов, С. Зоҳидова, С. Меликовалар мавжуд муаммоларни бартараф этишда депутатларнинг вазифаларига алоҳида тўхталиб, аниқланган камчиликларга ўз вақтида ечим топишда депутатлар фаол иштирок этишларини билдиришди.

Сессия якунида "Самарқанд шаҳрини комплекс ривожлантириш, шунингдек, аҳолини ташвишга солаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари тўғрисида"ги қўшма қарор қабул қилиниб, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг қўшма сессияси якунланди.

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

31.01.2019 114 4 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства