samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Қалб кўзи билан муваффақиятлар сари

Чоп этиш

59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 242 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.

Бугун муассасада 18 та фан, ижодий ва спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Малакали ўқитувчилар ўқувчилар билимини ошириш, китобхонликка жалб қилиш, турли касб-ҳунарлар ўргатиш йўлида самарали меҳнат қилиб келишмоқда. Бу ўқувчиларнинг муваффақиятларга эришишида камарбаста бўлмоқда.

Мактаб-интернатда Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Амрилло Абдуллаев раҳбарлигида шашка тўгараги фаолият кўрсатади. Унда 20 нафар ўқувчи ушбу спорт тури бўйича сабоқ олишади. Улар орасидан республика ва жаҳон чемпионлари етишиб чиққанини алоҳида таъкидлаш жоиз.

— Шогирдларим — Чарос Баликова ва Файзулло Мардиев эришган ютуқлари билан доим бизни хурсанд қилиб келган, — дейди Амрилло Абдуллаев. — 2018 йил 23 августдан — 3 сентябргача Болгарияда ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида (хотин-қизлар ўртасида) Чарос Баликова биринчи, (ўғил болалар ўртасида эса) Файзулло Мардиев учинчи ўринни эгаллади. Улар Украинада бўлиб ўтган жаҳон кубоги мусобақасида ҳам худди шундай юқори натижаларни қайд этишди. Ф. Мардиев пойтахтимизда 1999-2001 йилларда туғилган соғлом ўғил болалар ўртасида ўтказилган халқаро мусобақада ҳам рапид ва блиц йўналишлари бўйича 1 ва 3-ўринларни қўлга киритди.

Муаллиф: Жалол АҲМЕДОВ, "Дукчиён" маҳалласи

8.02.2019 66 6 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства