samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ғолиблар халқаро турнирга

Чоп этиш

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамда Ўзбек жанг санъати федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида мусобақа ташкил этилди.

Турнирда вилоятимизнинг 250 нафарга яқин спортчиси ўз маҳоратини намойиш қилди. Татамига чиққан спортчилар орасидан ғолибларни аниқлаб олиш ҳакамлар учун осон кечмади.

Мусобақада тактика ва тажриба барибир ўз сўзини айтди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда Самарқанд туманидан Маржона Ҳалимова, нурободлик Мадина Искандарова, паст дарғомлик Лайло Орзиева, жомбойлик Шаҳзода Турсунбоева ва ҳамшаҳримиз Зебинисо Мустафоқуловалар шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олишди. Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда шаҳримиз вакиллари — Жаҳонгир Юнусов, Аъзам Ашуров, Ислом Толипов, ургутлик Ойбек Олтиев, паст дарғомлик Жаҳонгир Мажидов ва иштихонлик Асадбек Актамовлар чемпион бўлишди. Мусобақа ғолиблари 6-8 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этишади.

Муаллиф: Жамшид ХУШВАҚТОВ

15.03.2018 184 20 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства