samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ярим марафон бўйича очиқ чемпионат

Чоп этиш

Шаҳримизда ярим марафон, югуриш ва спортча юриш баҳслари бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа ўсмирлар, ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасида белгиланган ёш тоифалари бўйича ўтказилди. 21 км. масофада ўтказилган ярим марафон баҳси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

— Фаолиятим давомида қатор мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаганман, — дейди жиззахлик спортчи Беҳзод Сафаров. — Бугунги ярим марафонда белгиланган масофани 1 соат 10 дақиқа 26 сонияда босиб ўтиб, биринчи ўринни эгалладим. Бу келгусида нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз терма жамоаси сафида иштирок этиб, хал­қаро миқёсда ҳам совринли ўринларни қўлга киритишимга замин яратади.

Чемпионатнинг югуриш баҳслари 1, 3, 5 километр масофада, спортча юриш эса 5 ва 10 километр масофада ўтказилди. Бунда иштирокчилар ёш тоифаларига мос масофалардаги баҳсларда қатнашишди. Таъкидлаш жоизки, мусобқада 14 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этишди.

Барча ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Муаллиф: А. ДОЛИЕВ  

27.10.2018 171 85 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства