samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Яратилган шароит хизмат сифатини яхшилайди

Чоп этиш

Жиноятчиликка қарши курашишда профилактик тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, айни пайтда мамлакатимизда ички ишлар профилактика инспекторлари фаолиятини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хизмат сифатини ошириш, профилактик тадбирларда самарадорликка эришиш мақсадида, энг аввало, профилактика инспекторларининг оилавий шароитларини яхшилаш бирламчи вазифа сифатида эътиборга олинмоқда. Профилактика инспекторларини хизмат ҳудудида уй-жой билан таъминлаш, имтиёзли кредит асосида «Маtiz» автомашинаси берилиши ана шу мақсадларда амалга оширилмоқда.

Регистон мажмуаси яқинидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали олдида ўтказилган навбатдаги тадбирда вилоятимиздаги 120 нафар ички ишлар профилактика инспектори тантанали қасамёд қабул қилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва вилоят ҳокими Т. Жўраевлар сўзга чиқиб, айни пайтда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашишда профилактика инспекторлари алоҳида ўрин тутишини таъкидлашди. Уларнинг хизмат ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилаётган эътибордан кўзланган мақсад ҳам жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика тадбирларини кучайтиришдан иборат эканлиги қайд этилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва оила аъзолари олдида хизмат бурчига содиқлик тўғрисида қасамёд қабул қилган профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида берилаётган «Matiz» автомашиналарининг калитлари топширилди.

— Яқинда хизмат ҳудудимда замонавий уй-жой билан таъминланган эдим, — дейди «Деволи кўндаланг» маҳалласига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори Дилшод Муҳаммадиев. — Менга билдирилган ишончни оқлаб, муносиб хизмат қилиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ўз ҳиссамни қўшаман. Маросимда топширилган автомашина ҳудудда доимий назоратни ўрнатиш, тезкорликни оширишга хизмат қилади.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

24.11.2017 356 95 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства