samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Янги раис фаолият бошлади

Чоп этиш

Шаҳар ҳокимлигида шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг бош­қаруви аъзоси Муҳиба Бобобекова олиб борди.

Йиғилишда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви аъзолари ва фаоллари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Бошқарув йиғилишида ташкилий масала кўрилди. Нигора Садинова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уни шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасидан озод этиш тўғрисидаги таклиф бир овоздан тасдиқланди. Зебинисо Раҳмоновани шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайлаш тўғрисидаги таклиф киритилди. Бошқарув аъзолари З. Раҳмонова номзодини бир овоздан маъқуллашди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳамротош Шодиева, меҳнат фахрийси Дўпал Носирова ҳамда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви аъзоси Дилбар Собирова Президентимизнинг жорий йил 2 фералдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга қаратилаётган амалий ишлар хусусида атрофлича сўз юритишди.

Муаллиф: У. МАЖИДОВ

2.05.2018 129 33 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства