samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Якка тартибдаги тадбиркор

Чоп этиш

Уни қандай янгилик ва ўзгаришлар кутмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарорида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кучга киради.

Ушбу қарорнинг амалиётда қўлланилиши муносабати билан янги йилнинг дастлабки кунидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида бир қатор ўзгаришлар жорий этилади. Жумладан, бугунги кунда қурилиш ашёлари, хусусан, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари билан шуғулланаётган тадбиркорларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритиш тўхтатилади. Улар фаолиятини юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказиб давом этишларига рухсат берилади.

Товарларни импорт қилиш ҳамда улар билан чакана савдо қилишга доир солиқ тўлови ва тартиби ҳам ўзгартирилди.

Келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизга олиб кирилаётган товар ва маҳсулотларнинг бир ойлик умумий қиймати 5 минг АҚШ доллари ҳажмидан ошмаслиги талаб этилади.

Бундан ташқари, альюминий профилидан эшик, дераза, бошқа буюмлар тайёрлаш, автотранспорт воситаларини ювиш, салонни тозалаш ва шу каби бошқа хизматларни кўрсатиш, пишлоқдан маҳсулотлар тайёрлаш ва сотиш, витраж ишларини (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар) амалга ошириш фаолияти билан якка тартибда шуғулланишга йўл қўйилмайди.

Шу билан биргаликда, якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар келгуси йилдан бошлаб нон ва патир тайёрлаш ҳамда сотиш (айни пайтда нон-булка маҳсулотлари), аҳолининг турар ва нотурар жойларини таъмирлаш хизмати (айни пайтда қурилиш, таъмирлаш, безаш ишлари бўйича алоҳида ишларни бажариш) фаолияти билан шуғулланадиганлар учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият олиб боришга рухсат берилди. Бундан ташқари, тикув, трикотаж, бош кийимлари, тўқимачилик-галантерия буюмларини тикиш учун аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари асосида фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам юқоридаги тартиб қўлланилади.

Хусусий тадбиркорлар томонидан юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган бир қатор фаолият турлари жорий этилади. Бу янги тартибга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш, давлат-хусусий шерикчиликнинг нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйшда ҳам юқоридаги имтиёздан фойдаланиш мумкин.

 

Муаллиф: Вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

15.12.2018 159 100 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства