samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЯНГИ БИНО ЗАМОН ТАЛАБИГА МОС БЎЛАДИ

Чоп этиш

Ёшлар маркази биносининг капитал қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

"МКК-7" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларида корхонанинг 80 нафарга яқин моҳир қурувчилари меҳнат қилмоқда.

— Қурилиш-таъмирлаш ишларини жорий йилнинг март ойида бошлаган эдик, — дейди корхона иш бошқарувчиси Аслиддин Омонов. — Бинонинг қурилиш-таъмирлаш ишлари лойиҳаси "Самқишлоқлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади. Айни пайтгача белгиланган ишларнинг 90 фоизини бажардик. Бугунги кунда пардозлаш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ёшлар маркази биносидаги асосий янгилик унинг ташқи кўриниши ўзгартирилганидир. Эски бинонинг иккинчи қаватидаги айвон ўрнида қўшимча хоналар ташкил қилинди. Шунингдек, бинонинг орқа қисмидаги ортиқча йўлаклар ўрнида ҳам хизмат хоналари қурилди. Натижада, бинода 16 та қўшимча хона вужудга келди. Бундан ташқари, марказнинг катта мажлислар зали ҳам бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда. Беш юз ўринга мўлжалланган залнинг ўриндиқлари бир хил тарзда жойлаштирилади. 100 кишилик сиғимга эга кичик мажлислар зали давра суҳбатлари ўтказишга мўлжалланган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур масканда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда унинг қошида ташкил этиладиган тўгараклар фаолият юритади.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ Муаллиф олган суратлар.

23.07.2018 252 57 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства