samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ютуқ ва марралар сарҳисоби

Чоп этиш

Ёшлар марказида шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил сар¬ҳисоби ва 2019 йилга мўлжалланган вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Ф. Раҳимов жорий йил якунлари ва кириб келаётган янги йилда шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик олдидаги улкан вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳоким даставвал Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасига алоҳида тўхталиб ўтди. Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда давлат ва жамоат ташкилотлари олдидаги вазифаларга эътибор қаратди. Шундан сўнг, ортда қолаётган 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, барча соҳалар бўйича ахборот берилди.

Таъкидландики, 2018 йил якуни бўйича шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларида ўсиш суръатлари сезиларли даражада ошганлиги қайд этилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми  2017 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,7 фоизни, қурилиш-пудрат ишлари ўсиш суръати 112,5 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиш суръати 105,2 фоизни, жами хизматлар ҳажми  ўсиш суръати 109,3 фоизни ташкил этди.

Ушбу даврда маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми 114,1 фоизга бажарилиб,  бюджетнинг харажатлар қисми эса 110,8 фоизга ижро этилди.  Ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 2018 йилда маҳсулотлар экспорти прогнозга нисбатан 101,9 фоизга бажарилди.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда 2018 йил давомида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб меҳнат қилиб, ўз ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ фаол давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбир вилоятимиз санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури билан якунланди.

 

Муаллиф: А. ДОЛИЕВ

30.12.2018 131 104 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства