samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Юксак эътибор олға ундайди

Чоп этиш

Халқ таълими соҳасида фаолият юритаётганимдан буён орадан ўтган давр ичида бугунгидек соҳага қаратилаётган эътиборга, халқ таълими ходимларига яратилаётган имконият ва имтиёзларга илк бор гувоҳ бўляпман.

Охирги йилларда ўқитувчининг меҳнати анчагина қадрсизланиб, соҳага эътибор сусайиб кетган эди. Бугунга келиб, Юртбошимизнинг ташаббуси ва таклифи асосида таълим-тарбия тизимида туб ўзгаришларга киришилди. Ўзини оқламаган тўққиз йиллик умумий таълим бекор қилиниб, таълимни мактабда давом эттирувчилар учун ўн бир йиллик тизим жорий этилиши, мактабларнинг моддий-техник базаси тубдан янгиланаётганлиги, соҳада меҳнат қилаётган педагогларга яратилаётган қулайлик ва имтиёзлардан бошимиз осмонга етмоқда. Бундан ташқари, пенсия ёшидаги тажрибали педагог-кадрларни мактабга қайтариш ва улар учун нафақа ва маошни тўлиқ тўлашнинг жорий этилиши кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган яна бир ғамхўрликдир. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб маошларимиз кўтарилганлиги, ўқитувчилар турли мажбурий ишлардан озод этилганлиги, энг муҳими, ишимизда ортиқча қоғозбозликларга барҳам берилганлиги касбимизга бўлган иштиёқимизни янада ошириб юборди. Бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини ўқитувчиларга имтиёзли асосларда ажратиш, кредитга автомашина олиш учун имтиёзлар яратилганлиги кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.

Бундай қулайлик ва имтиёзлар, албатта, биз, педагогларни янада ўқиб-изланиш, таълим-тарбия тизимида янгиликлар ва янги услубларни кенг қўллаган ҳолда самарадорликка эришишга ундайди.

Муаллиф: Азиза АБДИСАМАТОВА, 41-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

29.09.2018 48 76 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства