samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Эътибордан диллар шод

Чоп этиш

Вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят «Саховат» уйида хайрия тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда мамлакатимизда инсон ва унинг манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилиниши, эътиборга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш энг муҳим устувор вазифа эканлиги эътироф этилди.

Тадбирда вилоят «Саховат» уйига ҳомий ташкилотлар томонидан битта музлатгич, иккита кондиционер ҳамда у ерда яшовчи 127 нафар якка-ёлғизларга зарур кийим-кечаклар топширилди.

— Эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди, — дейди 75 ёшли отахон Нарзулла Адизов. — Умуман, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ҳомийлар байрам ва тантаналарда бизни йўқлаб, кўнглимизни тоғдек кўтаришлари туфайли ёлғизликни унутамиз. Бунинг учун Президентимиздан, халқимиздан миннатдормиз. Гуллаб-яшнаб, обод ва кўркам бўлиб бораётган она Ватанимизнинг тинч ва осойишталигига кўз тегмасин!

Шунингдек, «Мўъжиза» ресторанида вилоятимизда яшовчи кекса, ногирон, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун ҳам хайрия тадбири ташкил этилди. Унда ногирон, эшитишда нуқсони бўлган фуқароларга аравача, махсус эшитиш мосламаси ҳамда қўлтиқтаёқлар совға қилинди. Бундан ташқари, 34 нафар уй-жойга муҳтож, ногирон фуқароларга арзон уй-жойларнинг бошланғич тўловлари тўлаб берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди. Улар учун байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури ташкил этилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т. Жўраев иштирок этишди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, «Samarqand» мухбири

12.08.2017 586 66 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства