samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Энг фаол китобхонлар аниқланмоқда

Чоп этиш

Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган "Ёш китобхон" республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда.

Китобхонлар ушбу дастлабки бос­қичда компьютерда тест ишлаш орқали ўз билимларини намоён этишмоқда. Жорий йилнинг 12-13 июль кунлари 15 — 19 ва 20 — 30 ёш тоифаларидаги 2500 нафардан ортиқ китобхон синовдан ўтказилди. 86 дан юқори балл тўплаган иқтидорли ёшлар кўрик-танловнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

— Бобомнинг ёшлигидан бугунги кунга қадар тўплаб келган китоб­ларидан иборат мўъжаз кутубхонаси бор, — дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи ўқувчиси Муниса Бобожонова. — Бу, албатта, оиламизда ўзига хос китобхонлик муҳити пайдо бўлишига ижобий таъсир кўрсатган. Менга ҳам оила аъзоларим турли китоблар совға қилишган. Шу боис, болалигимдан китобга меҳр қўйиб, кўп вақтимни мутолаага сарфлаб келганман.

— Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани юксак маънавиятли, соғлом фикрли ёш авлод шаклланишига хизмат қилмоқда, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Нодир Жонузоқ. — Ушбу кўрик-танлов ҳам китобхон ёшларнинг сафи кенгайиб боришига сабаб бўлмоқда. Эндиликда метро ёки трамвайда, автобусда, хиёбонда ёшларимизнинг қўлига китоб олиб, ўқиб турганига тез-тез гувоҳ бўляпмиз.

Бугун 10 — 14 ёш тоифасидаги тўрт минг нафардан зиёд ёшлар ўртасидан энг кўп китоб ўқиган китобхон болалар сараланмоқда.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

14.07.2018 212 55 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства