samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЭЪТИБОР РУҲЛАНТИРДИ

Чоп этиш

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимов "Динамо" стадионида "Динамо" профессионал футбол клуби раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар ҳамда мухлислар вакиллари билан учрашди.

Клуб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, футболчилар ва мураббийлар учун зарур шароит яратиш ва уларни муносиб рағбатлантириш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, жамоани келгуси йил Суперлигага олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Айни пайтда қийин вазиятга тушиб қолган жамоа олдидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Учрашувда жамоа базасини ташкил қилиш, машғулотлар учун махсус майдон ажратиш, "Динамо" стадионидан фойдаланиш, замонавий автобус харид қилиш ва футболчиларни ўз вақтида рағбатлантириш бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланди. Келгуси йили жамоанинг Суперлигада тўп суриши учун барча имкониятлар яратилиши таъкидланди.

Учрашув якунида "Динамо" бош мураббийси Даврон Файзиев Э. Турдимовга жамоанинг 49-рақамли футболкасини топширди.

Мазкур учрашув Про-Лиганинг 29-тури доирасида "Динамо" стадионида Нукуснинг "Орол" жамоасига қарши кечган баҳсда жамоага кўтаринки кайфият бағишлади. "Динамо" ушбу учрашувда "Орол" дарвозасига учта тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айни пайтда жамоа 37 очко тўплаб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Про-Лиганинг навбатдаги турида "Динамо" Ғузорда "Шўртан" жамоаси меҳмони бўлади.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

13.10.2018 218 80 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства