samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЭЪТИБОР ОРТМОҚДА, МАСЪУЛИЯТ ҲАМ

Чоп этиш

Мамлакатимизда сўнгги икки йил мобайнида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган эътибор бутунлай ўзгарди. Қабул қилинган қарор ва фармонларда бу ўз аксини топмоқда.

Бошқа соҳалар қатори ушбу соҳа ҳам Юртбошимизнинг доимий эътиборида эканлиги бежиз эмас, албатта. Чунки, баркамол авлод тақдири мамлакат, жамият тақдиридир. Мактабгача таълим тизими ёш авлод камолотида муҳим ўрин тутади. Бу, ўз навбатида, тизим ходимлари, педагоглар зиммасига улкан масъулият юклайди.

Айни пайтда узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, нодавлат ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз. Энг муҳими, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар халқимиз эътирофига сазовор бўлмоқда. Қувонарлиси, бу борадаги ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда.

"Тимур-Файз" нодавлат мактабгача таълим муассасаси бугун 160 нафар болажонларни ўз бағрига қамраб олган. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, фаолиятимизда ривожланган мамлакатлар мактабгача таълим тизимидаги замонавий тажрибаларни қўллаб келяпмиз. Малакали мутахассислар жалб этилиб, таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қарат­япмиз. Шу билан бирга, тарбияланувчилар қамровини кенгайтириш, ота-оналар, айниқса, кам таъминланган оилалар учун қулай шароитлар яратишга ҳаракат қиляпмиз.

Дилбандларимизнинг бахту камоли йўлидаги камтарона меҳнатларим, озгина бўлса-да соҳа ривожига қўшаётган ҳиссам юксак эътироф этилиб, Президентимизнинг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, "Шуҳрат" медали билан тақдирландим. Кутилмаган бу рағбат, мукофот мени ва жамоамни жуда руҳлантириб юборди. Мазкур йўналишда ташаббус кўрсатиб, янада куч-ғайрат билан меҳнат қилишга ундади. Эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан чексиз миннатдорман.

Муаллиф: Дилфуза РАВШАНОВА, "Тимур-Файз" нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири

3.10.2018 46 77 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства