samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Шуҳрат — камар соҳиби

Чоп этиш

Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежининг иккинчи босқич ўқувчиси Шуҳрат Шукруллаев мустаҳкам билим олиш билан бирга, бир неча йиллардан буён спортнинг УШУ тури билан шуғулланади.

У қатор мусобақаларга қатнашиб, муваффақият қозонмоқда.

Иқтидорли ёш спортчи яқинда Ўзбекистон УШУ ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими томонидан спортнинг анъанавий УШУ САНЪДА ва ТАОЛУ тури бўйича вилоят очиқ чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Ушбу мусобақада 2000 — 2010 йилларда туғилган Тошкент, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларининг спортчи ёшлари 20 та вазн тоифасида ўзаро куч синашди. Шуҳрат Шукруллаев 90 килограммдан ортиқ вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик камарига эга бўлди.

Шухрат устози Шаҳриёр Дониёров раҳбарлигида ушбу спорт тури бўйича республика очиқ чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

 

Муаллиф: Ваҳоб АВАЗОВ

26.09.2018 89 75 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства