samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Шаҳримиз кўчаларида янги автобуслар

Чоп этиш

«Самарқанд ҳамкор транс» масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан шаҳримиз кўчаларида йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга янги автобуслар қатнови жорий қилинмоқда.

Жамоат транспорти хизматининг сифат ва самарадорлигини ошириш, йўловчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида «Самарқанд ҳамкор транс» МЧЖ жамоаси «Микрокредитбанк» АТБ вилоят филиалидан 828 миллион сўм миқдорида кредит олиб, 25 ўриндиқли, жами 56 нафар йўловчи сиғимига эга бўлган иккита «Isuzu» автобусини харид қилди. Бугунги кунда ушбу автобуслар 6-«Кимёгарлар қўрғони — Университет хиёбони» йўналиши бўйича йўловчиларга хизмат кўр­сатмоқда.

— Мазкур автобуслар ҳозирча синов тариқасида аҳолига хизмат кўрсата бошлади, — дейди «Самарқанд ҳамкор транс» МЧЖ иш бош­қарувчиси Бахтиёр Тоғаев. — Агар унинг сарф-харажатлари ўзини оқласа, энг муҳими, йўловчилар томонидан маъқулланса, янги автобусларни янада кўпроқ харид қилиб, шаҳримиздаги бошқа йўналишларда ҳам жорий қилиш ниятидамиз.

Автобуслар йўловчилар сиғимининг кўплигидан таш­қари, уларнинг чиқиш зинаси йўқлиги кекса нуронийлар, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган фуқароларга қўшимча қу­лайлик яратади.

Муаллиф: А. АБДУВАЛИЕВ

6.11.2017 473 90 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства