samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ

Чоп этиш

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

"Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахс­ларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 20 августдаги 02-06\1429-сонли хатини кўриб чиқиб, шаҳар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2019 йил учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаши ва захирага қўйиши лозим бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилот ва муассасалар қуйидаги ижтимоий  ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин:

— 14 ёшгача ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 14,4 фоиз — 623 киши;

— умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирган ёш­лар, шунингдек, олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар учун 62,1 фоиз — 2695 киши;

— сафарбарлик чақирув захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 5,2 фоиз — 227 киши;

— ногиронлар учун 4,7 фоиз — 203 киши;

— пенсия олди ёшидаги шахслар учун 6,4 фоиз — 277 киши;

— жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суд қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 4,4 фоиз — 191 киши;

— одам савдоси жинояти қурбонлари учун 2,8 фоиз — 122 киши.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахс­лар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини 2019 йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай 25 фоизини захира қилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаши ва йил бошлангунга қадар шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилишлари шарт.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади ва бу ҳақда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилиниши лозим.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда  яратилишини (сонини белгилаш, захирага қўйиш) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминламаган корхона, ташкилот ва муассасалар мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 50-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари шаҳар ҳокими қарори бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беришлари белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминланишга кўмаклашиш давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ногиронлар учун ажратилган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ташкил этган корхона-ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.

7. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази       (Н. Вафоқулова) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 3 октябрдаги 1692-Қ сонли "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида"ги қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Эсиргапов зиммасига юклансин.       

Муаллиф: Шаҳар ҳокими Ф. РАҲИМОВ 2018 йил, 24 сентябрь

29.09.2018 114 76 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства