samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Шаҳар Кенгашининг XXV сессияси

Чоп этиш

2018 йил 5 июль куни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг XXV сессияси бўлди.

10-Намозгоҳ сайлов округидан депутат Л. Абдуллаева сессия котиби этиб сайланди.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан шаҳар молия бўлими мудири А. Саидов шаҳарнинг 2018 йилги маҳаллий бюджети параметрларининг биринчи ярим йилликдаги ижросининг якуни ҳамда бюджет даромадларини ошириш тўғрисида маъруза қилди.

Сессияда шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Н. Вафоқулованинг 2018 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг 2018 йил январь — июнь ойлари ижроси тўғрисидаги маърузаси тингланди. Маърузачи таъкидлаганидек, дастур ижроси йўлида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида белгиланган муддатда 4016 та ўрнига 6284 та иш ўринлари яратилиб, кўрсаткич 162,7 фоизга бажарилди.

Янги иш ўринлари иқтисодиёт тармоқларида режадаги 1602 танинг ўрнига 2160 тани ташкил этди. Хусусан, саноатда 1542 та, хизмат кўрсатиш соҳаларида 618 та янги иш ўринлари яратилди. Инвестиция лойиҳалари ва илгари хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш "йўл харита"ларини амалга ошириш юзасидан белгиланган параметрлар бўйича 199 та ўринга 311 та, жумладан, илгари хусусийлаштирилган корхоналар ҳисобидан 193 та, давлат мулки объектларини ижарага бериш ҳисобидан 115 та, арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар жойлар, йўл-муҳандислик инфратузилма қурилиши ҳисобига 891 та, ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига 252 та янги иш ўринлари яратилиб, барча кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилишига эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига йилнинг биринчи ярмида режадаги 1822 та ўрнига 2670 та янги иш ўринлари яратилиб, уларнинг 466 таси кичик корхона ва микрофирмалар, 1064 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 1140 таси ҳунармандчиликни ривожлантириш ор­қали яратилган иш ўринларидир.

Янги иш ўринларига эга бўлганларнинг 2845 нафарини хотин-қизлар, 3105 нафарини ёшлар, 1714 нафарини олий ва ўрта махсус билим юртлари битирувчилари ташкил этади.

Дастурнинг айрим йўналишлари бўйича белгиланган режалар ижроси таъминланмади. Жумладан, хусусий клиникалар, туризмни ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари кўрсаткичи бажарилмади.

Сессияда шаҳарда ташкил этилган секторларда жорий йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Сатторовнинг инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳининг Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғ­лиғини сақлаш тўғрисида"ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  соҳага оид фармон ва қарорларининг хусусий клиникалар ва фармацевтика воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналаридаги ижроси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг кўлами ва сифати юзасидан ахбороти тинг­ланди.

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг шаҳарда фаолият кўрсатаётган ахборот-ресурс марказларининг фаолияти ва уларни замонавий адабиётлар билан таъминлаш даражаси тўғрисидаги ахбороти, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган хатлов натижалари, шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таркибини мувофиқлаштириш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди. Жумладан, бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудуди ва қайта номланиши муносабати билан маҳаллалар ҳудудларига ўзгартиришлар киритилди. Сессия қарорига мувофиқ, "Хўжасоат" маҳалласига — "Хўжа Саъд", "Юқори Хўжасоат" маҳалласига — "Юқори Хўжа Саъд", "Ўрта Хўжасоат" маҳалласига — "Ўрта Хўжа Саъд", "Қуйи Хўжасоат" маҳалласига — "Қуйи Хўжа Саъд", "Ташаббускорлар" маҳалласига — "Кўл", "Севали" маҳалласига — "Севали ота" номи берилди. Шунингдек, "Сўлим" қўрғони "Хишрав" қўрғони, деб қайта номланди.

Сессияда ташкилий масалалар кўрилди.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддасига асосан Фармон Мардон­қулов шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи, шаҳар бош архитектори вазифасига тайинланди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Шу билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг XXV сессияси ўз ишини якунлади.

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

8.07.2018 115 53 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства