samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Шаҳар Кенгашининг сессияси

Чоп этиш

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ХХIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартиби ва котиби тасдиқлангач шаҳар молия бўлими мудири А. Саидовнинг «2017 йилда шаҳар маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2018 йил маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари тўғрисидаги» ҳисоботи кўриб чиқилди.

Сессия иши халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2017 йилги иш режалари бажарилиши ҳамда 2018 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокамаси билан давом этди.

Ушбу масала юзасидан шаҳар Кенгаши раиси Ф. Раҳимов 2017 йилдаги фаолият ва янги йилдаги чора-тадбирлар бўйича ҳисобот берди.

Маърузачи 2017 йилда шаҳримизда амалга оширилган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб, ушбу йўналишдаги истиқболдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидландики, ортда қолган йилда эришилган ютуқларни давом эттириб, 2018 йилда ҳам ҳар бир соҳада улкан ўсиш, ўзгаришларни амалга ошириш лозим. Бунда, энг аввало, депутатлик масъулиятини ошириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш каби долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Айни масалалардан келиб чиқиб, йигирма олти банддан иборат шаҳар Кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолият мезонлари алоҳида белгиланиб, кўзда тутилган ишларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Садинова вазифасидан озод этилди.  

Шунинг билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIII сессияси якунланди. Сессия ишида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

8.01.2018 327 1 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства