samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ШАХМАТ

Чоп этиш

Жорий йилнинг 9-18 апрель кунлари Тошкентда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мамлакат биринчилигида вилоят спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Жумладан, Афрўза Ҳамдамова блиц, стандарт ва рапид йўналишларида ғолиб бўлди. 15 ёшли шахматчилар ўртасидаги беллашувларда Али Қосимов ҳам уч йўналишда биринчи ўринни эгаллади. 7 ёшли Руқия Олимова эса блиц баҳсларида бронза, рапид йўналишида кумуш ва стандартда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, рапид йўналишида Севинч Алимова чемпионликка эришган бўлса, Авазбек Музаффаров стандарт бўйича иккинчи ўриндан жой олди.

Муаллиф: Ёқуб НУРМАТОВ

21.04.2018 149 30 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства