samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Чорчинорнинг минг йиллик тарихи

Чоп этиш

Сўлим Ургутда жойлашган Чорчинор зиёратгоҳида яшнаб турган чинорларнинг ёшини минг йилдан ортиқ, дея тахмин қилишади.

Бу тахминда жон бордек туюлади. Дарвозадан киришингиз билан бошланадиган йўлакнинг икки томонидан чинорлар яшнаб турганлигига кўзингиз тушади. Ривоятларга кўра, 4 туп чинорни ислом дини тарғиботчиларидан бири, саркарда Хожа Абу Толиб томонидан эктирилганлиги қайд этилади. Вафотидан сўнг, Хожа Абу Толиб шу ерга дафн этилади. Бу масканнинг Хожа Чорчинор, деб аталиши тарихи ҳам шу воқеа билан боғлиқ бўлса ажаб эмас.

Зиёратгоҳда Нақшбандия тариқати таълимоти тарғиботчиларидан бири Валихон Ургутийнинг ўғли — Шайх Муҳиддинхон томонидан 1914 йилда қурилган масжид ҳам бор. Даст­лабки пайтларда масжиддан мадраса сифатида фойдаланилган.

Мажмуанинг иккинчи қисмида бир неча тарихий шахсларнинг қабрлари жойлашган. Улардан бирида Бухородаги Мир Араб мадрасасида мударрислик қилган машҳур Валихон Исмоилхўжа ўғли (1982-1915 йиллар) мангу қўним топган бўлса, бошқасига у кишининг ўғли Шайх Муҳиддинхон (1875-1931 йиллар), яна бирида Шайх Қутбиддинхон Муҳиддинхон ўғли (1906-1983 йиллар) дафн этилган. Бу ерда эски қабристон ҳам бўлиб ўтмишда Ургутга ҳокимлик қилган машҳур шахслар дафн этилган. Бугунги кунда бу маскан юртимиз аҳолиси ва хорижий сайёҳларнинг қутлуғ зиёратгоҳига айланган.

Муаллиф: Ҳ. ЭГАМҚУЛОВА, вилоят ўлкашунослик музейи катта илмий ходими

21.05.2018 172 38 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства