samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Чойнакдаги "дорихона"

Чоп этиш

Бугунги кунда барчамиз севиб истеъмол қиладиган чой чой дарахти баргларидан тайёрланишини кўпчилик яхши билади.

Бу дарахтнинг чой учун териб олинадиган асосий маҳсули бир йиллик новдасининг эндигина чиққан 2-3 баргидир, у флеш деб аталади. Чой дарахти август ойидан кеч кузгача гуллаб, мевалари октябрь-декабрь ойларида етилади. Чой дарахтининг ватани — Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам ва Жанубий Осиёнинг бошқа ҳудудлари ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб кундалик ичимликка айланган чой аслида шифобахш ичимлик сифатида қадимдан қадрланиб келинади. XVIII  асрда яшаган табиб Муҳаммад Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Оқилий, ўзининг "Маҳзан ул адвия" ("Дори-дармонлар хазинаси") номли китобида чойнинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида қуйидагиларни ёзиб қолдирган: "Чойнинг хосиятлари аъзоларни ва руҳиятни қувватлайди, кайфиятни кўтаради, ошқозонни мустаҳкамлаб, совуқ мижоз кишиларнинг жинсий қувватини оширади. Чой моддаларни суюлтиради, майдалайди, тиқилмаларни очади. Чанқоқни босади, совуқдан келиб чиқадиган бош оғриғини қолдиради ҳамда  ошқозон шамоллашида, қуюқ моддаларнинг  буғланишидан келиб чиқадиган хасталикда фойда қилади. Қон тозалайди, ошқозон ва мия фаолиятини яхшилайди, оғиздан келадиган ҳидни кетказади, нафас йўлларини очади. Чой сариқ касали, сувчечак, тиқилмалар келтириб чиқарадиган хасталиклар, бавосил, пешоб тўхташ ҳамда буйрак хасталигига фойда қилади.

Чой қувватга бой неъмат, ҳордиқ чиқарувчи, тетиклаштирувчи бўлиши билан бирга уни парҳез, шифобахш ва дори-дармон воситалари қаторига қўшмоқ зарур.

Муаллиф: Илҳом МУҚИМОВ, биология фанлари номзоди. Ҳилола ЗОКИРЖОНОВА, СамДУ талабаси

18.01.2019 245 3 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства