samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Чиқинди учун тўлов

Чоп этиш

Уни МИБ ундиради

"Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлинмасида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлашга бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда МИБ марказий маҳкамаси, вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, "Тоза ҳудуд", "Мароқанд обод" давлат унитар корхоналари ҳамда  "Муқобил санитар тозалик" масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққан МИБ марказий маҳкамаси бўлим бошлиғи Р. Раҳимов, вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б. Юсупов ва бошқалар давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур фармон маиший чиқиндилар билан боғлиқ тизимни янада ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан таъминлаш сифатини оширишда муҳим қадам бўлганини таъкидлашди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, мажбурий ижро бюроси органлари бир ойлик муддат ичида Марказий банк билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш хизматлари учун тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини ва мониторингини юритиш имконини берадиган ягона транзит банк ҳисобварақларини очади ва аҳолига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тўловларни ягона транзит банк ҳисобварақларига тўлаш тартиби ҳақида хабардор қилиб боради.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва ушбу тўловлар кейинчалик вилоят ҳокимлигининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади. Махсус ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар фақатгина хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлашга, санитар тозалаш марказлари ва санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси фаолиятини молиялаштиришга, чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

Тадбирда фармонда кўзда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, самарали амалга ошириш, камчиликларни баратараф этишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Муаллиф: А. АБДУВАЛИЕВ

6.12.2018 38 97 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства