samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Чим устида хоккей

Чоп этиш

Чим устида хоккейга ихтисослашган спорт мажмуасида 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида мазкур спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда республикамиз вилоятларидан келган 6 та жамоа спортчилари ғолиблик учун майдонга тушишди. Бир ҳафталик баҳслар натижаларига кўра ўринлар қуйидагича тақсимланди:

Биринчи ўрин 15 очко билан мезбон жамоа вилоятимиз вакилларига, иккинчи ва учинчи ўринлар Бухоро ва Хоразм вилоятлари ёш спортчиларига насиб этди.

— Чемпионат баҳслари жуда муҳим аҳамиятга эга, — дейди мусобақа бош ҳаками Р. Умидов. — Беллашувларда совринли ўринларни эгаллаган жамоаларнинг спортчиларидан мамлакат терма жамоаси шакллантирилади. Ушбу терма жамоа жорий йилда чим устида хоккей бўйича Таиланд ҳамда Покистонда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиш учун тайёргарликни бошлайди. Умид қиламизки, республикамиз спортчилари халқаро беллашувларда фахр­ли ўринларни қўлга киритишади.

Мусобақада совринли ўринларни эгаллаган жамоаларнинг спортчиларига тегишли даражадаги дипломлар, медаллар ва эсдалик сов­ғалари топширилди.

Муаллиф: Салом ҲАКИМОВ

21.05.2018 90 38 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства