samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Хотин-қизларнинг ўрни

Чоп этиш

у ҳар жабҳада кўзга ташланади

"Регистон плаза" меҳмонхонасида шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бош­қаруви аъзоси Ж. Сайфиддинова олиб борди. Анжуманда шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Раҳмонова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш борасида шаҳар хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳақида маъруза қилди.

Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида тилга олинган фармони ижроси юзасидан шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилган тадбирлар, олиб борилаётган кенг кўламли фаолияти юзасидан ҳисобот берар экан, мақсад, энг аввало, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоялаш, уларга муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш лозимлигини таъкидлади. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар шаҳар хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг бош йўналиши, деб белгиланган. Стратегияда ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик тадбирларни амалга оширишнинг аниқ дастури ишлаб чиқилганлиги бугунги кунда тўпланиб қолган бир қатор муаммоларни ҳал этишга имкон яратди.

Айни пайтда шаҳарда 263 та хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташкил этилган бўлиб, улар ўз сафига 9800 нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган. Бевосита бошланғич ташкилотларнинг таклиф ва ташаббуси асосида оила, маҳалла, шунингдек, меҳнат жамоаларида хотин-қизлар билан ишлаш, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш чоралари кўриляпти. Бу борада 207 нафар фаол хотин-қиз алоҳида суҳбатдан ўтказилиб, маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис сифатида иш олиб бормоқдалар.

Анжуманда хотин-қизлар ўртасида жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш билан боғлиқ муаммолар ўртага ташланиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ. Шодиева, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т. Набиев, меҳнат фахрийси Д. Носирова, шаҳар тиббиёт бирлашмаси хотин-қизлар бошлан­ғич ташкилоти етакчиси Д. Собирова ва бошқалар сўзга чиқиб, шаҳар хотин-қизларини уюштирган бош ташкилот фаолияти ҳақида фикр юритдилар, муаммоларга масъулларнинг эътибори қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Низоми лойиҳаси ҳақида таклифлар билдирилди.

Анжуманда ташкилий масала кўрилди. З. Раҳмонова шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб қайта сайланди. Анжуман иштирокчилари шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг Назорат-тафтиш комиссияси таркибини ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси конференциясига борадиган делегация аъзоларини тасдиқлашди. Фаол хотин-қизларга шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Муаллиф: Сарвара АБДУРАҲМОНОВА

10.10.2018 23 79 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства