samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Хорижий инвестицияга кенг йўл

Чоп этиш

Инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муаммоларни ҳал этиш имконияти яратилади.

Шу мақсадда шаҳримизда кенг кўламли тадбирлар амалга ошириляпти. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 31 та қўшма ва хорижий корхона томонидан 24 миллион 191 минг долларлик хорижий инвестициялар жалб қилинди.

2018-2019 йилларда шаҳримизда умумий қиймати 96,1 миллион долларлик 20 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобидан 1317 кишини доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Ўтган давр ичида 21,6 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. Унинг 19,5 миллион долларини бевосита хорижий ҳамкорларнинг сармояси ташкил этади. Шундан, жорий йилда 12 та лойиҳа ижроси учун 17,3 миллион доллар, (жумладан, 9 миллион доллар хорижий инвестиция) жалб қилиш режалаштирилган. Ҳозиргача 9 та лойиҳа ижроси таъминланиб, 256 та янги иш ўрни яратилди. Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "MAROKAND PENSYLVANIA TRADE" қўшма корхонаси, қандолат ва гофракартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 8 та қўшма корхона ишга туширилди.

Дастурдан ташқари, масъулияти чекланган жамият шаклидаги "ИНТЕР САМ СТАР" қўшма корхонаси ҳам иш бошлади, ушбу корхонани ишга тушириш учун 14 миллион доллар инвестиция, шундан 7 миллион доллар банк кредити сарфланди. Натижада, 300 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимовнинг топшириғи асосида жорий йилнинг август — декабрь ойларида ҳар бир сектор раҳбари ўз ҳудудида умумий қиймати 2 миллион доллар бўлган инвестицияни жалб этиш юзасидан амалий ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

 

Муаллиф: Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

22.12.2018 93 102 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства