samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Хорижий инвестицияга имконият

Чоп этиш

Инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муаммоларни ҳал этиш имконияти яратилади.

Шу мақсадда шаҳримизда кенг кўламли тадбирлар амалга ошириляпти. Жорий йилнинг январь — ноябрь ойларида 31 та қўшма ва хорижий корхоналар томонидан 24 миллион 191 минг долларлик хорижий инвестициялар жалб қилинди. 2018-2019 йилларда шаҳримизда умумий қиймати 96,1 миллион долларлик 20 та  лойиҳани ишга тушириш ҳисобидан 1317 кишини доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Ўтган давр ичида 21,6 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. Унинг 19,5 миллион долларини бевосита хорижий ҳамкорларнинг сармояси ташкил этади. Шундан жорий йилда 12 та лойиҳа ижроси учун 17,3 миллион доллар, жумладан, 9 миллион доллар хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Ҳозиргача 9 та лойиҳа ижроси таъминланиб, 256 та янги иш ўрни яратилди. Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "MA­RO­KAND PENSYLVANIA TRADE" қўшма корхонаси, қандолат ва гофракартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 8 та қўшма корхона ишга туширилди.

Дастурдан ташқари масъулияти чекланган жамият шаклидаги "ИНТЕР САМ СТАР" қўшма корхонаси ҳам фаолият бошлади, ушбу корхонани ишга тушириш учун 14 миллион доллар инвестиция (шундан 7 миллион доллари банк кредити) сарфланди. Натижада 300 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимовнинг топшириғи асосида жорий йилнинг август — декабрь ойларида ҳар бир сектор раҳбари ўз ҳудудида 2 миллион доллар қийматга эга бўлган инвестицияни жалб этиш юзасидан амалий ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

 

Муаллиф: Ш. ЁРОВ

27.12.2018 65 103 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства