samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Хишрав бодринги Қозоғистонда

Чоп этиш

"Фузайлова Гулчеҳра Ниязовна" масъулияти чекланган жамиятининг Хишрав қўрғонида ташкил этилган иссиқхонасида етиштирилган бодринг Қозоғистонга экспорт қилинади.

Жамиятга тегишли умумий ер майдони 15 гектарни ташкил қилади. Айни пайтда белгиланган лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилди.  1 гектар майдонда Корея технологияси асосида ташкил этилган иссиқхонада етиштирилган дастлабки ҳосилнинг 30 фоизи маҳаллий бозорга, 70 фоизи Қозоғистон Республикасига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

— Лойиҳа бўйича 10 гектар майдонда гидропоника усулида иссиқхона ташкил этишни режалаштирганмиз, — дейди "Фузайлова Гулчеҳра Ниязовна" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Исмоил Маҳмудов. — Шунингдек, маҳсулотни сақлаш учун 1 гектар майдонда совуқхона ташкил қилиш мўлжалланган. Кейинчалик 2 гектар майдонда маҳсулотларимизни қайта ишлаш учун консерва цехини қуришни мақсад қилганмиз. Айни пайтгача амалга оширилган ишларни ўз маблағимиз ҳисобидан бажардик. Лойиҳанинг қолган қисми учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан вилоятимизга ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 12 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, амалга оширишни режалаштирганмиз.

Бугунги кунда 12 киши иш билан таъминланган "Фузайлова Гулчеҳра Ниязовна" масъулияти чекланган жамиятида белгиланган лойиҳалар 2019 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳалар тўлиқ бажарилгач бу ерда 150 та янги иш ўрни яратилади.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

24.10.2018 163 84 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства