samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Халқ билан мулоқот

Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полванов сайловчилар билан учрашув ўтказди.

"Хўжа Саъд", "Ўрта Хўжа Саъд", "Қўйи Хўжа Саъд" ҳамда "Сартепа" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ушбу учрашув давомида депутат аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизматлар фаолияти, умуман аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи барча ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, "Хўжа Саъд" маҳалласида бўлган учрашувда фуқаролар ҳудуддаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган сим­ёғочларни алмаштириш, ички йўлларни таъмирлаш,  кўчаларга тунги ёриткичлар ўрнатиш каби муаммолар билан мурожаат қилишди. Депутат кўтарилган бу камчиликларни бартараф этиш учун тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқиб, муаммолар ҳал этилишини маълум қилди.

— Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвоновга аввалги учрашувларда мактабимизда қамровнинг ошиб кетганлиги, бино талабга жавоб бермаётганлигини таъкидлаб, қўшимча бино зарурлигини айтган эдик, — деди 72-умумтаълим мактаби директори Дилором Аҳмедова. — Ушбу мурожаатимиз асосида 300 та ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилди. Бунинг учун депутатимиздан миннатдормиз. Бугунги учрашув давомида мактаб ёнидаги бўш майдондан фаоллар залини барпо этишда амалий ёрдам кўрсатишини сўрадик. Депутат ушбу масалани ҳам ижобий ечим топишига кўмаклашишини маълум қилди.

Муаллиф: Лола Сайидова, Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши матбуот котиби

7.02.2019 73 6 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства