samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Халқнинг оғирини енгил қилиш

Чоп этиш

депутатнинг вазифаси бўлиши зарур

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 июндаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида, шунингдек, Олий Мажлисга Мурожаатномасида сиёсий партиялар, сенатор ва депутат фаолиятига тўхталиб, танқидий таҳлил этган эди.

Жумладан, Мурожаатномада: "Шу йил 12 июлда Олий Мажлис аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочисига айланиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаган эдик. Лекин бу дастур ижросидан хал­қимиз қандай наф кўрди, қайси депутат ёки сенатор одамларимизнинг оғирини енгил қилишга, соғлиқни сақлаш, экология, коммунал хўжалик, таълим ёки бошқа соҳаларда уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилишга қандай ҳисса қўшди? Бу борадаги аниқ мисолларни халқимиз ҳаётда ҳам, матбуот ва телевидениеда ҳам кўраётгани йўқ. Бу — ҳақиқат" дейилади.

Шаҳримиздаги Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг VIII пленумида Президентимизнинг ушбу фикрларига алоҳида тўхталиб ўтилди. 2017 йил 12 июндаги видеоселектор йиғилиши ҳамда Мурожаатномасидан келиб чиққан муҳим вазифалар, партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан ЎзХДП вилоят кенгаши раиси    М. Усмонов, депутатлик гуруҳи раҳбари Б. Шукуров ва бошқалар бугун халқ сайлаган вакил — депутатнинг зиммасига улкан масъулият юклангани, унинг мудом халқ билан ҳамфикр, ҳаммаслак бўлиши ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги турли муаммоларнинг ўз вақтида ечим топишига хизмат қилишини таъкидлашди. Шунингдек, 2017 йилда партия депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидландики, ўтган давр мобайнида депутатлар томонидан шаҳар ва туман кенгашларига 22 та масала киритилди. Оммавий ахборот воситаларида 160 марта долзарб мавзуларга бағишланган чиқишлар бўлди. Бундан ташқари, турли масалалар юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, мутасадди ташкилотларга 499 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг 344 таси ижобий ҳал этилди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давомида депутатлар томонидан ўзлари сайланган округларда 313 марта учрашувлар ташкил қилинди.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президентимизнинг қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш, уларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, кам таъминланганлар, кекса-нуронийлар, якка-ёлғиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

2.04.2018 115 24 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства