samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Хавфсизлик таъминланади

Чоп этиш

"Президент арчаси" ва Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида шаҳарда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш юзасидан шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланганидек, "Президент арчаси" ва Янги йил байрами тадбирларини хавфсиз ўтказиш мақсадида шаҳар ҳудудида "Тозалаш-антитеррор" махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилади.

Қарорга мувофиқ, шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар бўлими, электр, ичимлик суви, газ таъминоти ташкилотлари, шаҳар давлат солиқ инспекцияси, меҳнат жамоалари, таълим муассасалари жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тадбирни самарали ўтказиш юзасидан жойларда чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан байрамни кўтаринки ўтишини таъминлаш мақсадида ёнғинларнинг олдини олиш, пиротехника воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланишга йўл қўймаслик борасида тизимли чора-тарлбирлар амалга оширилади.

 

Муаллиф: Ш. ЁРОВ

27.12.2018 53 103 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства