samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Фидойилик саодати

Чоп этиш

10-оилавий поликлиника гинеколог шифокори Саодат Раҳмонова қарийб қирқ йилдирки, аёлларни оналикка тайёрлаш, ҳомиладорларнинг саломатлигини назорат қилиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

— Мамлакатимиз тиббиёт тизимида оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилаётган юксак эътибор туфайли аёлларимизда ҳам ўзлари, туғилажак фарзанд­лари саломатликларига алоҳида ёндашув шаклланмоқда, — дейди С. Раҳмонова. — Шу боис, ҳомиладор аёллар ўртасида хас­таликлар кам учрамоқда. Айни пайтда ҳудудимиз бўйича 338 нафар ҳомиладор аёл назоратга олинган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 75 та чақалоқ туғилди. Эътиборлиси, улар орасида бирорта салбий ҳолатлар кузатилмади.

Муаллиф: Бахтиёр РУСТАМОВ

8.03.2018 172 18 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства