samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Фан ва амалиёт муштарак

Чоп этиш

9-умумтаълим мактабида ўтказилган география фани ойлиги доирасида 9-синф ўқувчиларининг фан бўйича назарий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоят ўлкашунослик музейига саёҳат уюштирилди.

Музейда дастлаб ўқувчилар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда музей директори Худойқул Холматов, мактаб география фани ўқитувчиси Дилобар Бурҳонова ва бошқалар инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқлик, ҳайвонот ва наботот оламидаги ўзгаришларнинг инсоният ҳаётига таъсири ҳақида сўз юритишди. Ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги бирор-бир турнинг йўқолиб кетиши бош­қасига салбий таъсир қилиши мумкинлиги, шу боис она табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозимлигини таъкидлашди.

Шундан сўнг ўқувчилар музейнинг табиат бўлимидаги экс­понатлар билан яқиндан танишишди. Саёҳат ўқувчиларнинг олган назарий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Муаллиф: Мўътабар ЎРИНБОЕВА

6.10.2018 100 78 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства