samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ФУТБОЛ

Чоп этиш

Шаҳримизнинг "Шердор" жамоаси Ўзбекистон кубоги 1/32 финали доирасида Бухоронинг "Лабса" жамоасини мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги бос¬қичига йўл олди.

"Динамо" стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 4-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Феруз Муинов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида эса Санжар Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди. Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда "Шердор" 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалида "Шердор" "Хоразм" клубига қарши майдонга тушади.

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

4.04.2018 213 25 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства