samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ФИДОЙИ ВА ТАЖРИБАЛИ ПЕДАГОГЛАР

Чоп этиш

Мактабгача таълим тизимида сифатнинг ошишига хизмат қилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: "Ҳар бир боланинг қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш, рўёбга чиқариш нафақат ота-она, балки бутун жамиятнинг бурчидир". Бугун айни масъулиятли вазифани тўлақонли бажариш, фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш, уларга асосан яратилган кенг имкониятлар изчил ҳаётга татбиқ этилаётир. Биргина нодавлат ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 50 та шундай таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган бўлиб, март ойидан буён уларнинг 10 таси фойдаланишга топширилди. Ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг қуввати 755 ўринли бўлиб, айни пайтда 358 нафар бола қамраб олинган.

Болага пухта билим бериш, унинг қобилиятини тўла-тўкис рўёбга чиқариш малакали ва тажрибали педагогларнинг фидойилиги ва самарали меҳнатига боғлиқ. Бугун шаҳримизда истиқомат қилаётган мактабгача ёшдаги болалар сони 37452 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 21345 нафари МТМларга қамраб олинган. Шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги МТМларда 1375 нафар педагог фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 443 нафари олий маълумотли кадрлардир. Бугунги кунга қадар уларнинг 400 нафардан ортиғи касбий қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олишди. "Халқ таълими аълочиси" нишони соҳибалари — Д. Сайдуллаева, Н. Холмуродова, Л. Раҳматова, Г. Расулова, С. Майжанова каби тажрибали педагогларнинг ушбу соҳада меҳнат қилаётганини ҳам эътироф этиш жоиз.

Мактабгача таълим муассасалари ўртасидаги соғлом рақобатни шакллантириш, таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида МТМлар ўртасида ўтказилган "Энг намунали мактабгача таълим муассасаси" кўрик-танловининг шаҳар босқичида 94-мактабгача таълим муассасаси 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят бос­қичида ҳам муносиб иштирок этди. Бундан таш­қари, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган "Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази" кўрик-танловининг республика босқичида 94-мактабгача таълим муассасасининг ошпази       М. Тўхтаева 2-ўринни ҳамда "Йилнинг энг намунали ошхонаси" кўрик-танловининг республика босқичида 98-мактабгача таълим муассасасининг ошхонаси ҳам 2-ўринни қўлга киритди.

Эришаётган муваффақиятларимиз ўзимизники. Бироқ соҳани янада ривожлантириш эртамиз эгаларига таълим-тарбия бераётган фидойи ва тажрибали педагогларимизга боғлиқ.

Муаллиф: Баҳром МАҲМАТҚУЛОВ, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирининг ўринбосари

3.10.2018 38 77 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства