samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ФАОЛИЯТ ТАНҚИДИЙ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Чоп этиш

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгашининг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳамда иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга бағишланган XI пленуми бўлиб ўтди.

Партиянинг вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбарлари, партия фаоллари ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этган тадбирда  сўзга чиққан ЎзМТДП марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов партиянинг мақсад ва вазифалари, сайловолди дастурида белгиланган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича қилинган ишларга тўхталиб ўтди. Фаолиятни танқидий қайта ўрганиб чиқиш, камчиликларни аниқлаш ва келгусида уларни такрорламаслик бўйича аниқ вазифалар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда шундан келиб чиққан ҳолда партия вилоят кенгашининг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди. Ўтган давр мобайнида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мурожаатлар асосида мутасадди раҳбарларга жами 256 та депутатлик сўровлари юборилган. Шундан 173 таси ижобий ҳал этилган, қолган мурожаатлар бўйича эса ўрганиш ишлари ҳамон давом этмоқда. Халқ ишонч билдириб сайлаган айрим депутатларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Уларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Пленумда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Муаллиф: ЎзМТДП вилоят кенгаши ахборот хизмати

8.08.2018 425 62 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства