samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Устозим ютуқларим сабабчиси

Чоп этиш

Самарқанд давлат чет тиллар инс¬титути яна бир иқтидорли талабаси билан фахрланса арзийди. Гап мазкур институтнинг инглиз тили факультети 3-босқич талабаси Жавоҳир Насруллаев ҳақида кетмоқда.

У ҳозирда илмий раҳбари Н.Сулаймонова бошчилигида "Гапнинг номинатив аспекти" мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Жавоҳирнинг чет тиллари, айниқса, инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиши ўқувчилик дав­р­ларида бошланган. Бу қизиқиш уни ушбу таълим даргоҳига етаклади. Ўқишга киргач, тинимсиз изланди, устозлари эътиборини қозонди, мақсадлари сари олға интилди. Аъло баҳоларга ўқиши, хулқи ва одоби билан талабаларга намуна бўлди. Инглиз тили билан бир вақт­нинг ўзида немис тилини ҳам ўзлаштиришга бел боғлади. Рус ва форс-тожик тилларида сўзлаша олиши эса унга билимларини янада бойитишда кенг имкониятлар эшигини очди.

Таъкидлаш жоизки, Жавоҳирнинг айрим илмий изланишлари нафақат республикамизда, балки дунё миқёсида ҳам эътироф этиб келинмоқда. 35 дан ортиқ ана шундай илмий мақолалари турли маҳаллий ва ҳорижий нашрларда эълон қилинди. Шунингдек, 11 та таржима китоб, бир нечта ўқув-қўлланмалари кенг омма эътиборига ҳавола этилган. 

Жумладан, ҳали ёш бўлишига қарамасдан, инглиз тили назарияси, фалсафа, педагогика ва психология соҳалари ҳамда информатика бўйича қатор маърузалар, инновацион технологиялар бўйича электрон дарсликлар, 1000 тадан ортиқ сўзнинг талқинини расм­лар воситасида ўзида жамлаган "Инглизча — русча — ўзбекча расмли луғати (English-Russian-Uzbek pictorial dictionary)" ва чет тилини ўқиб тушуниш кўникмасига оид ("Reading") "Rally around for reading and discussing short stories" ҳамда "Short stories" номли 2 та ўқув-қўлланмасини яратиб, амалиётга татбиқ қилишга улгурди. Бундан ташқари, у инглиз тилини мультимедиа дастурлари орқали самарали ўрганишга қаратилган ўқув-услубий қўлланмалар яратган.

Ҳар қандай меҳнат, ҳаракат ва изланиш самарасиз кетмайди. Айниқса, юртимизда бундай иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилган. Буни Жавоҳир мисолида ҳам кўриш мумкин. Унинг институтдаги, ўқиш ва жамоатчилик ишларидаги эришган ютуқлари, амалга оширган ло­йиҳалари юқори баҳоланиб, 2018-2019 ўқув йилида Навоий номидаги давлат стипендиясига лойиқ топилди. 

— Талаба ўзи танлаган соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши ва бу йўлдаги қийинчиликларни енгиб ўтишида устозларнинг ўрни катта, — дейди Ж.Насруллаев. — Агар биз ёшларга тўғри йўл кўрсатиб, касбига жонкуярлик билан ёндашувчи фидойи ўқитувчилар бўлмаса, биз ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаймиз. Менинг бугунги ютуқларларимнинг калити устозим Наргиза Сулаймоновадир. У киши мени ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлади, доим изланишга ундади. Пухта билим олишимда эса ўзининг тажриба ва малакасини аямади. Айни пайт­даги ютуқларим ана шу эътиборнинг самарасидир. 

Муаллиф: Мансур ҲАСАНОВ, "Samarqand" мухбири

19.12.2018 96 101 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства