samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Устозимга ҳавас қиламан

Чоп этиш

6-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик синфи ва мусиқа назарияси фани ўқитувчиси Раҳима Фармонова йигирма беш йиллик фаолияти давомида минглаб санъатга ошуфта қалбларнинг ушбу соҳада ўз ўрнини топишига муносиб ҳисса қўшган фидойи устозлардан.

Илк меҳнат фаолиятини Паст Дар­ғом туманидаги 32-Болалар мусиқа ва санъат мактабида бошлаган Р. Фармонова мана, ўн йилдирки, шаҳримиздаги 6-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчиларга мусиқа илмидан сабоқ бериб келмоқда. Унинг таълим-тарбиясини олган ўқувчи ёшлар республика ва халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Энг муҳими, мураббийнинг сабоғини олган бир неча шогирдлари бугун     Р. Фармонова билан бир жамоада меҳнат қилишмоқда.

— Мусиқага меҳр қўйишимда устозим — Раҳима опанинг ҳиссаси катта, — дейди мактабнинг доира синфи ўқитувчиси Шерали Амиров. — Мусиқа мактабига илк қадам қўйган кезларим ўқиш, ўрганишдаги қи­йинчиликларни кўриб, қизиқишим сўна бошлаган бир пайтда устозим мени руҳлантира олган. Шу сабаб ҳаётда ўз йўлимни топдим. Бугун устозимнинг ўгитларига амал қилиб, у кишига ҳавас қилиб, ўзим ҳам устозлар сафидаман.

Раҳима Фармонова юксак шижоат билан бугун ҳам ўқувчи ёшларга мусиқа илмидан сабоқ бериб келмоқда.

 

Муаллиф: А. ДОЛИЕВ

29.09.2018 48 76 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства