samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Уй ҳайвонлари ҳам даволанади

Чоп этиш

Айни пайтда шаҳар ветеринария бўлими таркибида 9 та участка ва шохобча бўлиб, уларда 15 нафар ветеринария ходими фаолият юритмоқда.

Улар мавжуд 207 та маҳалла ҳудудида ветеринария осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат кўрсатишмоқда.

2018 йилнинг беш ойи мобайнида жами 3829 бош қорамол, 2377 бош қўй-эчки, 163 бош чўчқа, қарийб 11 минг бош ит ва мушук юқумли касалликларга қарши диагностик текширувлардан ўтказилди. Бунинг натижасида 20 минг бошдан ортиқ уй ҳайвонлари ва паррандалар юқумли касалликларга қарши эмланди. Бундан ташқари, 84 бош қорамол, 55 бош қўй-эчки, 10 бош чўчқа, 56 бош бошқа уй ҳайвонларида юқумсиз касалликларга қарши эмлаш тадбирлари ўтказилди.

Шаҳримизда уй ҳайвонлари ўртасида касалликлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан аҳоли, ташкилот, муассаса, корхоналарга тегишли 5313 бош ит ва мушук рўйхатга олинди ва қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. Маҳалла ва меҳнат жамоаларида ўтказилган тадбирларда уй ҳайвонлари касаллигининг олдини олишга қаратилган 3500 дан ортиқ варақа ва кўргазмали воситалар тарқатилди. Шаҳарда эгасиз, дайди итларни йўқотиш чоралари ҳам кўрилиб, 134 бош қаровсиз ит йўқотилди.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, шаҳардаги эпизоотик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлашда бир қатор муаммолар пайдо бўлаётганлигини таъкидлаш зарур. Аввало, фуқаролар ўртасида ветеринария-санитария қоидаларини бузиш ҳолатлари давом этмоқда. Бундай фуқаролардан 46 нафарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддасига асосан 2 миллион 729 минг сўм жарима солинди. Мақсад жарима ундириш эмас, балки фуқароларнинг ветеринария-санитария маданиятини шакллантиришдир. Бу борада тар­ғибот-ташвиқот ишлари нечоғлик кенг олиб борилмасин, натижалар кўнгилдагидек бўлмаётганлиги афсусланарлидир.

Муаллиф: Ойбек АЛЛАМУРОДОВ, шаҳар ветеринария бўлими бошлиғи

8.07.2018 107 53 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства