samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ

Чоп этиш

"Диёра" базмгоҳида вилоятимиз ўқитувчи ва мураббийлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимов устоз ва мураббийларни муборак айём билан қутлаб, машаққатли ва шарафли фаолиятларида уларга муваффақият тилади. Айни пайтда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фидойи касб эгалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида соҳадаги фидойилиги, таълим-тарбия жараёнида эришган муваффақиятлари учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

— Вилоят ҳокими фахрий ёрлиқ билан тақдирлаб, бу йилги байрамни унутилмас шодиёнага айлантирди, — дейди воллейбол бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Жўрабек Набиев. — Бундай эътибор бизни улкан муваффақиятлар сари ундайди. Жорий йил ёшлар терма жамоамиз Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди. Биринчи бор ташкил этилган Ислом Каримов халқаро хотира турнирида ҳам биринчи ўринни эгаллади. Айни пайтда Қозоғистонда ўтказиладиган Марказий Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, мазкур мусобақада ҳам муваффақиятли иштирок этиб, билдирилаётган ишонч­ни оқлаймиз.

"Биринчи дарс", деб номланган болажонларнинг саҳналаштирилган байрам томошаси ва элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари устоз ва мураббийларга кўтаринки кайфият улашиш билан бирга, ўз соҳаларига бўлган қизиқишларини яна бир карра ошишига хизмат қилди.

 

Муаллиф: А. ДОЛИЕВ   

3.10.2018 33 77 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства